\v 18 Унинг акалари ҳам келиб, унинг юзи қаршисида тиз чўкдилар: “Мана, биз сенинг қулларингмиз”. \v 19 Юсуф уларга деди: “Худо ҳақи қўрқманглар. \v 20 Сизлар менга қарши зулм қилишни ўйладингизлар, аммо Худо ҳозирги ишларни амалга ошириш учун – кўплаб одамларнинг жонини сақлаб қолиш учун буни яхшиликка ўгирди. \v 21 Шунинг учун қўрқманглар. Мен сизларни ҳам, фарзандларингизни ҳам боқаман”. У уларни юпатиб, юмшоқ сўзлади.