\v 1 Шу воқеалардан сўнг Юсуфга: “Мана, отангиз хаста”,- дедилар. Шунда у иккита ўғли Манашеҳ ва Эфрайимни ўзи билан бирга олиб, Ёқубнинг олдига борди. \v 2 Ёқубга ҳам хабар бериб: “Мана, ўғлингиз Юсуф сизнинг олдингизга келмоқда”,- дедилар. Исроил бор кучини тўплаб тўшакка ўтирди.