\v 11 Сўнг ҳар бири шошилинч равишда ўз қопини ерга туширди ва ҳар бири ўз қопини очди. \v 12 У тинтув қилишни тўнғичидан бошлаб, кенжасида тугатди. Мана, бу пиёла Беняминнинг қопидан топилди. \v 13 Шунда улар кийимларини йиртишди ва ҳар бири ўз юкини эшакка юклаб шаҳарга қайтишди.