\v 28 Улар жавоб бериб: “Қулингиз отамиз соғ-саломат, у ҳали тирик”,- дедилар. Сўнг улар тиз чўкиб, сажда қилдилар. \v 29 Юсуф кўзларини кўтариб укаси, онасининг ўғли Беняминни кўриб: “Бу сизлар менга айтиб берган энг кичик укангизми?”- деб сўради. Кейин: “Худонинг шафқати сен билан бирга бўлсин, ўғлим!”- деди.