\v 19 Ундан сўнг дарёдан яна бошқа кўриниши ёмон, танаси ориқ бўлган еттита сигир чиқди. Мен бутун Миср ерида улардек ориқ сигирларни кўрган эмасман. \v 20 Кўриниши ёмон, танаси ориқ бўлган сигирлар эса кўриниши яхши, танаси семиз бўлган сигирларни еб қўйибдилар. \v 21 Семизлари уларнинг қоринларига кирдилар, аммо уларнинг қоринларига кирганлари кўринмас эди. Улар ҳануз аввалгидек ориқ эдилар. Шунда мен уйғониб кетдим.