\v 1 Тўлиқ икки йил ўтгач, фиръавн туш кўрди: Мана, у дарё бўйида турар эди. \v 2 Мана, дарёдан кўриниши яхши, танаси семиз бўлган еттита сигир чиқиб келиб, улар яйловда ўтлар эдилар. \v 3 Ундан сўнг дарёдан кўриниши ёмон, танаси ориқ бўлган бошқа еттита сигир чиқиб келди. Улар олдинги сигирларнинг ёнида дарё қирғоғида турдилар.