\v 1 Юсуф Мисрга олиб кетилди. Фиръавннинг сарой аъёни, соқчилар бошлиғи, мисрлик Пўтифар – уни ўша ерга олиб келган исмоилликлар қўлидан сотиб олди. \v 2 Раббий Юсуф билан бирга эди, шунинг учун у муваффақиятли киши эди. У мисрлик хўжайинининг уйида яшар эди.