\v 9 У яна бошқа бир туш кўрди ва буни акаларига айтиб бериб деди: “Мана, мен яна бир туш кўрдим: қуёш, ой ҳамда ўн битта юлдузлар менга таъзим қилишди”. \v 10 У буни отаси ва акаларига айтиб берди. Отаси уни койиб: “Бу кўрган тушинг нима? Мен ва онанг, ҳамда акаларинг сенга ергача таъзим қилгани келамизми?”- деди. \v 11 Акалари ундан нафратланишди. Аммо отаси бу сўзни эътиборга олиб қўйди.