\v 6 Эсов хотинларини, ўғиллару қизларини, хонадонидаги барча одамларни, подаларини, ҳамма чорвасини, хуллас, Канъан ерида орттирган бор мол-мулкини олиб, укаси Ёқубнинг юзидан ўзга юртга кетди. \v 7 Чунки уларнинг мол-мулклари шу қадар кўп эдики, улар бирга яшай олмас эдилар. Улар мусофир бўлган ер ҳам уларнинг подалари кўплигидан уларни сиғдира олмас эди. \v 8 Эсов, яъни Эдўм Сеир тоғида ўрнашди.