\v 6 Ёқуб эса ўзи билан бирга бўлган барча одамлар билан Бейт-Эл бўлмиш Канъан еридаги Лузга келди. \v 7 У ўша ерда қурбонгоҳ қуриб, бу жойнинг номини Эл-Бейт-Эл, деб атади. Чунки у акасининг олдидан қочиб кетаётганида, Худо унга шу ерда зоҳир бўлган эди. \v 8 Ривқонинг энагаси Дебораҳ оламдан ўтди, у Бейт-Элдан пастроқда, эман остида кўмилди. Унинг номини Аллон-бакут (“Йиғи эмани”), деб аташди.