\v 6 Элчи Ёқубга қайтиб келиб: “Биз акангиз Эсовнинг олдига келдик. У ҳам сизни қарши олгани келмоқда ва у билан бирга тўрт юз нафар одам бор”,- деди. \v 7 Шунда Ёқуб ўта қўрқиб сиқилди. У ўзи билан бирга бўлган одамларни, катта ва кичик молларни ва туяларни икки гуруҳга бўлиб, \v 8 ўз юрагида деди: “Агар Эсов бир гуруҳга ташланса ва уни қириб ташласа, бошқа қолган гуруҳ қутулиб қолиши мумкин”.