\v 48 Лабан: “Бугун бу тепалик сен ва менинг орамизда гувоҳдир”,- деди. Шунинг учун унга Гилъад (“Гувоҳлик тепалиги”), деб ном қўйилган. \v 49 Шунингдек, Миспаҳ, деб аталган, чунки Лабан: “Бир-биримиздан яширинганимизда, Раббий сени ва мени кузатсин,- деди,- \v 50 Агар қизларимга озор берсанг ёки қизларимнинг устига яна хотинлар олсанг, унда орамизда одам бўлмаса ҳам, қара, Худо сенинг ва менинг орамизда гувоҳдир”.