\v 19 Леаҳ яна ҳомиладор бўлди ва Ёқубга олтинчи ўғилни туғиб берди. \v 20 Шунда Леаҳ: “Худо менга ажойиб инъом берди. Энди менинг эрим мен билан яшайди, чунки мен унга олтита ўғил туғиб бердим”,- деди ва унга Забулун (“Бирга истиқомат қилаётган”), деб исм қўйди. \v 21 Сўнгра Леаҳ қиз туғиб, унга Динаҳ, деб исм қўйди.