\v 14 Рубен буғдой йиғим-терими вақтида бориб, далада меҳригиёҳ топди. У буларни онаси Леаҳга олиб келди. Шунда Роҳила Леаҳга: “Ўғлингнинг меҳригиёҳларидан менга бер”,- деди. \v 15 Лекин Леаҳ унга: “Эримга эгалик қилишинг сенга озми-ки, сен ўғлимнинг меҳригиёҳларига ҳам эгалик қилмоқчисан?”- деди. Роҳила эса: “Ўғлингнинг меҳригиёҳлари учун бу тун у сен билан ётсин”,- деди.