\v 41 Эсов Ёқубдан отаси уни дуо қилгани учун нафратланди. Шунинг учун Эсов ўз юрагида: “Отам учун мотам тутиш кунлари яқинлашяпти, сўнг мен укам Ёқубни ўлдираман”,- деди. \v 42 Ривқога катта ўғли Эсовнинг сўзларини айтиб бердилар. Шунда у одам юбориб, кичик ўғли Ёқубни чақиртирди ва унга деди: “Мана, аканг Эсов сени ўлдирмоқчи бўлиб, ўзига таскин бериб юрган экан.