\v 6 Исҳоқ Гарорда яшай бошлади. \v 7 Ўша ернинг аҳолиси ундан хотини ҳақида сўрадилар. У эса: “Бу менинг синглим”,- деди, чунки у: “Бу менинг хотиним”,- дейишга қўрқди. Зеро у: “Бу жойнинг аҳолиси мени Ривқо учун ўлдиради”,- деб ўйлади, чунки унинг кўриниши гўзал эди. \v 8 У ўша ерда узоқ вақт яшаганидан сўнг, Пелишт подшоҳи Абумалек деразадан қараб, Исҳоқ хотини Ривқо билан ўйнаётганини кўриб қолди.