\v 31 Аммо Ёқуб: “Ҳозироқ менга тўнғичлигингни сот”,- деди. \v 32 Эсов эса: “Мана, мен очликдан ўляпман, менга бу тўнғичликдан нима фойда?”- деди. \v 33 Ёқуб: “Менга ҳозироқ қасам ич”,- деди. Эсов унга қасам ичди ва тўнғичлигини Ёқубга сотди. \v 34 Шунда Ёқуб Эсовга нон ва ясмиқ ошидан берди. Эсов еб-ичди ва ўрнидан туриб, ташқарига чиқиб кетди. Шундай қилиб, Эсов ўз тўнғичлигини менсимади.