\v 63 Оқшом чоғи Исҳоқ фикрлаш учун далага чиқди ва кўзларини кўтариб кўрдики, мана, туялар келар эди. \v 64 Ривқо ҳам кўзларини кўтариб, Исҳоқни кўрди ва туядан тушди. \v 65 У қулга деди: “Далада бизнинг рўпарамиздан келаётган киши ким?” Қул: “Бу менинг хўжайиним”,- деди. Шунда Ривқо ёпинчиғини олиб ёпинди.