\v 12 Сўнг у деди: “Ё, Раббий хўжайиним Иброҳимнинг Худоси! Бугун менга омад бер ва хўжайиним Иброҳимга шафқатингни кўрсат. \v 13 Мана, мен сув булоғи бошида турибман ва шаҳар аҳлининг қизлари сув тортиш учун чиқиб келмоқдалар. \v 14 Энди, мен: Кўзангни эгиб, мен сув ичай,- деганимда: ‘Ичинг, мен туяларингизни ҳам суғораман‘,- деб жавоб берадиган қиз қулинг Исҳоққа тайинланган келин бўлсин. Ана шундан менинг хўжайинимга шафқат кўрсатганингни билиб оламан”.