\v 10 Эфрон эса Хет ўғилларининг орасида ўтирган эди. Хетлик Эфрон эса Хет ўғилларига, яъни шаҳар дарвозасига келган ҳамма хетликларга эшиттириб, Иброҳимга жавоб берди: \v 11 ”Йўқ, ҳазратим, менга қулоқ сол, мен сенга далани ҳам, ундаги ғорни ҳам инъом қиламан. Халқим ўғилларининг ҳузурида мен уни сенга инъом қиламан, ўз марҳумангни кўмгин”.