\v 7 Иброҳим ўрнидан туриб, бу ернинг халқига – Хет ўғилларига таъзим қилди-да, \v 8 уларга сўзлаб деди: “Агар марҳумамни кўз ўнгимдан кўмишимга рози бўлсангизлар, менга қулоқ солинглар: мен учун Зўхар ўғли Эфрондан илтимос қилинглар, \v 9 у ўзининг даласи четидаги Макпелаҳ ғорини менга берсин. Мен сизларнинг орангизда қабристонга эга бўлишим учун унинг қиймати қанча бўлса, у шу нархга берсин”.