\v 4 Учинчи кунда эса Иброҳим кўзларини кўтариб, у жойни узоқдан кўрди. \v 5 Иброҳим ўзининг хизматкорларига: “Сизлар шу ерда эшак билан қолинглар, мен ўғлим билан бирга у ерга бориб сажда қиламиз, сўнг олдингга қайтиб келамиз”,- деди. \v 6 Иброҳим тамоман ёндириш қурбонлиги учун ўтинларни олиб, уларни ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди, ўзи эса қўлига олов ва пичоқни олиб, икковлари бирга кетдилар.