\v 1 Бу воқеалардан сўнг Худо Иброҳимни синаб, уни: “Иброҳим”,- деб чақирди. У эса: “Мана, мен”,- деди. \v 2 Худо эса: “Ҳозир сен ўзинг севадиган ўғлингни, ягона ўғлинг Исҳоқни олиб, Мўрийаҳ ерига бор. Ўша ерда эса Мен сенга айтадиган тоғларнинг бирида уни тамоман ёндириш қурбонлигига қурбон қил”,- деди. \v 3 Шунда Иброҳим эрталаб барвақт туриб, эшагини эгарлади ва ўзи билан иккита хизматкорини ва ўғли Исҳоқни олиб, тамоман ёндириш қурбонлиги учун ўтин тайёрлади. Шундай қилиб, Худо унга айтган жойга кетди.