\v 24 Иброҳимнинг терисининг учи кесилганида, у тўқсон тўққиз ёшда эди. \v 25 Унинг ўғли Исмоилнинг терисининг учи кесилганида, у ўн уч ёшда эди. \v 26 Иброҳим ва унинг ўғли Исмоил бир кунда хатна қилиндилар. \v 27 Шунингдек, Иброҳим билан бирга унинг хонадонидаги барча эркаклар: уйда туғилганлар ва бошқа қабиладан пулга сотиб олинганлар хатна қилиндилар.