\v 19 Худо эса деди: “Хотининг Соро сенга ўғил туғиб бериши муқаррар. Унинг исмини Исҳоқ (“Кулги”), деб атайсан. Мен у билан ва ундан кейинги авлоди билан абадий аҳд тузаман. \v 20 Исмоил ҳақида ҳам сени эшитдим. Мен уни дуо қилиб, уни серпушт қиламан ва ўта кўпайтираман. Ундан ўн икки ҳоким туғилади. Ундан буюк халқ келтириб чиқараман. \v 21 Аммо аҳдимни Исҳоқ билан тузаман. Келгуси йили, шу вақтнинг ўзида Соро сенга уни туғиб беради”.