\v 13 Қочоқлардан бири иброний Ибромга келиб, воқеаларни хабар қилди. Ибром ўша вақтда Эшкўлнинг ва Онернинг биродари бўлган амўрлик Мамренинг эманзори ёнида яшар, чунки улар Ибромнинг иттифоқчилари эди. \v 14 Ибром жияни асирга олинганини эшитиб, ўзининг уйида туғилиб тарбияланган уч юз ўн саккиз нафар кишини қуроллантирди-да, подшоҳларни Дангача қувиб борди.