\v 7 У ердан қайтиб, Эн-Мишпат (яъни Қадешга) келдилар ва амолеқликларнинг бутун юртини, шунингдек, Хазан-Тамарда яшовчи амўрликларни ҳам қириб ташладилар. \v 8 Садўм подшоҳи, Ғамўра подшоҳи, Адмаҳ подшоҳи, Тсебўйим подшоҳи ва Бела (яъни Тсўар) подшоҳи Сиддим водийсида уларга қарши жангда бирлашдилар. \v 9 Элам подшоҳи Кедўрлаомер, Гўйим подшоҳи Тидол, Шинар подшоҳи Омрафел ва Элласар подшоҳи Ариоқ – ана шу тўртта подшоҳ бешта подшоҳга қарши жанг қилдилар.