\v 5 Ибром билан келган Лўтнинг ҳам қўйлари, сигирлари ва чодирлари бор эди. \v 6 Улар бирга яшашлари учун ер уларни сиғдира олмас эди. Чунки уларнинг мол-мулклари ўта кўп бўлиб, улар бирга яшай олмас эдилар. \v 7 Ибром билан Лўтнинг чўпонлари орасида жанжал юз берди. Ўша пайтда у ерларда канъанликлар ва перизликлар яшар эдилар.