\v 10 У ерда очарчилик эди. Очарчилик кучайгани туфайли Ибром мусофирдек яшаш учун Мисрга тушиб борди. \v 11 Мисрга киришларига яқин қолганида, Ибром хотини Сорайга шундай деди: “Мана, мен биламан, сен жуда ҳам гўзал аёлсан. \v 12 Мисрликлар сени кўргач: Бу унинг хотини, деб мени ўлдириб, сени тирик қолдирадилар. \v 13 Шунинг учун, сен: Мен унинг синглисиман, деб айтгин, токи сен туфайли менинг жоним тирик қолсин”.