\v 3 Улар бир-бирларига: “Келинглар, ғишт ясаб оловда куйдирамиз”,- дедилар. Шундай қилиб, улар тош ўрнига ғишт, оҳак ўрнига қатрон ишлата бошладилар. \v 4 Улар: “Келинглар, бутун ер юзига тарқалиб кетмаслигимиз учун ўзимизга шаҳар ҳамда боши осмонга етар минора қуриб, ўзимизга ном чиқарамиз”,- дедилар.