\v 20 Нуҳ эса Раббийга қурбонгоҳ қурди. Сўнг у ҳар бир ҳалол ҳайвондан, ҳар бир ҳалол қушдан олиб, қурбонгоҳ устида уларни тамоман ёндирилиш қурбонлиги сифатида куйдирди. \v 21 Раббий хушбўй ҳидни ҳидлади. Шунда Раббий Ўз юрагида деди: “Энди Мен ерни инсон туфайли бошқа лаънатламайман, чунки инсоннинг юрагидаги фикру хаёли ёшлигидан бузуқдир. Мен энди қилганимдек, ҳамма жонзодни бошқа нобуд қилмайман. \v 22 Бундан буён, ҳали ер турар экан – экиш ва йиғиш, совуқ ва иссиқ, ёз ва қиш, кун ва тун ҳеч тугамайди”.