\v 25 Одам-Ато ўз хотинини яна таниб-билди. Шунда Ҳавва ўғил туғиб, унинг исмини Шит (“Солган”) қўйди, чунки: “Қаън ўлдирган Ҳобилнинг ўрнига Худо менга бошқа уруғ солди”,- деди у. \v 26 Шитдан ҳам ўғил туғилди. Шит унинг исмини Энўш қўйди. Шу вақтдан бошлаб одамлар Раббийнинг номини чақира бошладилар.