\v 16 Шундай қилиб, Худо иккита улкан ёритқичлар яратди. У кундузни бошқариш учун улканроқ ёритқич, тунни бошқариш учун эса кичикроқ ёритқични ҳамда юлдузларни яратди. \v 17 Худо уларни осмоннинг гумбазида ўрнатди, токи улар ер юзини ёритсин \v 18 ва тун билан кундузни бошқарсин ҳамда ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин. Худо буларнинг яхши эканини кўрди. \v 19 Оқшом бўлди ва эрталаб бўлди – бу тўртинчи кун эди.