Аскарлар Исони хочга михлаганидан сўнг, олий руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг олдига шундай сўзлар билан келдилар: “Бу ёлғончи ҳали тирик бўлган вақтида уч кундан кейин тирилиши ҳақида гапирган. Шогирдлари Унинг танасини ўғирлаб, халққа “У ўликдан тирилди”, деб айтмасликлари учун, қабрнинг олдига соқчиларни қўйишни амр қил”.
Исонинг ўлимини эртасига шанба куни эди. Бу кунда ишлаш ва ҳар қандай ишни қилиш тақиқланган эди, шунинг учун Исонинг шогирдлари Унинг қабрига бормадилар. Шанбанинг эртасига эса, эрта тонгда, бир неча аёллар Исонинг қабрига боришга қарор қилдилар. Аёллар Унинг танаси учун хушбўй малҳамларни ва мойларни тайёрладилар.
Аёллар қабрга келишганида, улар ҳам фариштани кўрдилар. Фаришта аёлларга: “Мендан қўрқманг. Биламан, сизлар Исони қидиряпсиз, Лекин Убу ерда эмас. У айтганидек ўликлардан тирилди! Қабрга қаранг ва ўзингиз кўринг” — деди. Аёллар қабрга қараб, Исо ётган жойни кўрдилар. Унинг жасади у ерда йўқ эди!
Аёллар ҳали йўлда эканлар, тўсатдан уларнинг қаршисида Исо пайдо бўлди. Улар Исонинг олдида ерга йиқилиб, Унинг оёқларини қучоқладилар. Исо уларга: “Қўрқманглар. Бориб, Менинг шогирдларимга “Жалилага борар экансиз”, деб айтинглар. У ерда улар Мени кўришади” — деди.
_Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 27:62-28:15, Марк Хушхабари 16:1-11, Луқо Хушхабари 24:1-12 ва Юҳанно Хушхабари 20:1-18 дан олинган_