# 36. Қиёфанинг ўзгариши ![Frame 36-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-01.jpg) Бир куни Исо ибодат қилиш учун баланд тоққа кўтарилди. Ўзи билан У уч шогирдини олди: Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони. ![Frame 36-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-02.jpg) Исо тоғда ибодат қилаётганида, Унинг юзи қуёш сингари ёрқин бўлди. Унинг кийимлари кўзни оладиган оқ ранг бўлиб қолди, бу шундай оқ ранг эди-ки, бу дунёда ҳеч бир инсон бирор нарсани шунчалик оқартиролмайди. ![Frame 36-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-03.jpg) Бирдан асрлар олдин ер юзида яшаган Мусо ва Илёс пайғамбар пайдо бўлдилар. Улар тоғда пайдо бўлиб, Исо билан Унинг ўлими ҳақида ва У яқинда Қуддусда ўлиши кераклиги ҳақида гаплашдилар. ![Frame 36-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-04.jpg) Мусо ва Илёс Исо билан гаплашаётганида, Бутрус Исога деди: “Бизга бу ер жуда ёқяпти! Кел, учта чайла қурайлик: бири Сен учун, бири Мусо учун ва яна бири Илёс учун”. Қўрқувдан Бутрус ўзи нима гапираётганини тушунмасди. ![Frame 36-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-05.jpg) Бутрус ҳали гапириб турганида, уларнинг устига порлаб турган булут тушди ва уларни ўраб олди. Булутдан бир овоз эшитилди: “Бу Менинг Ўғлим, Мен Уни яхши кўраман! Мен Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар”. Уч шогирд жуда қўрқиб кетдилар ва юзлари билан ерга йиқилдилар. ![Frame 36-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-06.jpg) Шунда Исо уларга қўлини теккизди-да, шундай деди: “Қўрқманглар! Туринглар!” Улар атрофга қарадилар, аммо Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар. ![Frame 36-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-36-07.jpg) Шундан кейин Исо уч шогирди билан тоғдан тушди. Исо уларга: “Бу ерда бўлган воқеани ҳеч кимга айтманглар. Яқинда Мен ўламан, сўнг ҳаётга қайтаман. Шундан кейин бу воқеани одамларга айтиб берсангиз бўлади” — деди. _Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 17:1-9, Марк Хушхабари 9:2-8 ва Луқо Хушхабари 9:28-36 дан олинган_