# 25. Шайтон Исони васваса қилади ![Frame 25-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-01.jpg) Исо чўмдирилганидан кейин, Муқаддас Руҳ Уни чўлга етаклаб кетди. Исо у ерда 40 кун ва 40 тун бўлди. Шу кунлар давомида У рўза тутди ва оҳири қаттиқ очлик ҳис қилди. Шунда Исонинг ёнига шайтон келди ва Уни васваса қила бошлади. ![Frame 25-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-02.jpg) Шайтон Исога шундай деди: “Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошларни еса бўладиган нонга айлантир!” ![Frame 25-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-03.jpg) Лекин Исо шайтонга жавобан шундай деди: “Худонинг Каломида ёзилган: “Одамларга яшаш учун нафақат нон, балки Худонинг айтган барча сўзлари ҳам керакдир!””. ![Frame 25-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-04.jpg) Сўнг шайтон Исони Маъбаднинг тепасига олиб чиқди ва шундай деди: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, ерга сакра, ахир: “Оёғинг тошга урилмаслиги учун, Худо фаришталарига Сени олиб юришни буюради” — деб ёзилган-ку”. ![Frame 25-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-05.jpg) Лекин Исо шайтон ҳохлаган ишни қилмади. У: “Худо ҳаммага шундай айтади: “Эганг Худовандни синама”” — деди. ![Frame 25-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-06.jpg) Шундан кейин шайтон Исони жуда баланд тоққа олиб чиқди ва Унга дунёнинг барча шоҳликларини, уларнинг қудрати ва бойликларини кўрсатди. Шайтон Исога деди: “Агар менинг олдимда ерга йиқилиб, менга таъзим қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман”. ![Frame 25-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-07.jpg) Аммо Исо шундай жавоб берди: “Тинч қўй Мени, шайтон! Худо Ўз Сўзи орқали ҳалқига амр берган: “Фақат Эгангизга, ўз Худоингизга сажда қилинглар. Фақат Уни Худо деб иззатланглар””. ![Frame 25-08](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-25-08.jpg) Исо шайтоннинг васвасаларига ён бермади ва шайтон Уни тарк этди. Бундан сўнг Исонинг олдига фаришталар келиб, Унга ғамхўрлик қилдилар. _Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 4:1-11, Марк Хушхабари 1:12-13 ва Луқо Хушхабари 4:1-13 дан олинган_